Ўзбекистонда блокпостлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилингани, коррупцияни содир этганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилгани, электр энергиядаги ўчишлар Тошкентда яна сув таъминоти узилишига сабаб бўлгани, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна кескин кўтарилгани — «Газета.uz»нинг 3 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Марказий банк томонидан «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ва «VENKON GROUP» МЧЖларига тўлов фаолиятини олиб бориш учун лицензия берилди.
Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев Ўзбекистон банк тизими ҳолати ҳақида умумий маълумот бериб, уни ривожлантиришнинг истиқболли босқичларини маълум қилди. Унга кўра, долларлашув даражасини пасайтириш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида хедж-фонд ташкил этилмоқда, валюта кредитларини жалб қилишда эса «эҳтиёткорлик сиёсати» олиб борилади. 2025 йилда банк секторидаги ҳукумат улушини 40 фоизгача камайтириш режалаштирилган.
Расул Кушербаев Марказий банкни дам олиш кунлари валюта айинбошлаш шохобчалари ишламаслиги туфайли одамларни валютани «қора бозорда» алмаштиришга мажбур қилаётганликда айблади. Депутат гувоҳлар иштирокида 50 долларни кўчада алмаштирди. «Ҳар қандай вазиятда ҳам фуқаролар ҳуқуқбузарлик қилмасликлари учун уларни шуни қилишга мажбур қилувчи барча сабаблар бартараф этилиши шарт», — дея таъкидлади у.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,70 сўмга кўтарилиб, 10 756,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Марказий банк 1HLSW ва GlobalPay электрон пул тизимлари фаолиятига рухсат берди. Иккала тизимнинг ҳам эмитенти сифатидаги пулларни «Алоқабанк» АТБ чиқаради. Бу икки тизим билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган электрон пул тизимлари сони 10 тага етди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин валюта захираси 35,21 млрд долларни ташкил этган. Ўтган ой билан таққослаганда, захиралар 797,1 млн долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунга жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилиши сабаб бўлган.
Марказий банк Ўзбекистонда «QIWI Uzbekistan» электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берди. «Капиталбанк» томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти йўлга қўйилади.
Марказий банк ўтказган сўровномада қарийб 70 фоиз иштирокчи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш хақига тўғри келишини таъкидлади. 28 фоиз респондент жамғармалари 1 ойгача, 16 фоизи 1−3 ойга етишини маълум қилган бўлса, 42 фоиз қатнашчи дамғармалари мавжуд эмаслигини билдирди.
Ҳукумат 2020 йилда электр ва газ тарифларини оширишни режалаштирган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу чорани кейинга қолдирди. Марказий банк иқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсида тартибга солинадиган нархлар (энергетика ресурслари, коммунал хизматлар ва бошқалар) 2022 йилда ёки 2022−2023 йилларда босқичма-босқич тўлиқ эркинлаштирилишини кутмоқда.
Марказий банк келгуси уч йилда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий ва муқобил сценарийларини тақдим этди. Уларни аниқлашда МБ илк бор иқлим ўзгаришларини ҳисобга олди. Регулятор келгуси йилларда инфляциянинг узоқ муддатли омилларини бартараф этиш зарурлигини қайд этди.
Марказий банк таҳлилларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари (NPL) ҳажми 5,4 баробар ўсиб, 5,2 триллион сўмга етган. Шу билан бирга, кейинги ойларда банкларнинг кредит портфелининг сифати босқичма-босқич яхшиланмоқда.
Президент тадбиркорлик субъектларининг валюта хатарларини камайтиришга оид қарорни қабул қилди. Давлат жамғармаси хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганида компенсация тўлаб беради.
Тижорат банклари томонидан валютада 1 млн долларгача қарзи бўлган (умумий қарздорлик 2,5 млрд доллар) 15 мингдан ортиқ корхоналарнинг хорижий валютада ажратилган кредитларни сўмга ўтказиш бўйича таклифлар юборилган. Марказий банк раисининг айтишича, 561 та компания валютадаги кредитларини сўмга ўтказишга розилик билдирган, лекин бу амалиёт келгусида ҳам давом этади.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14% даражасида қолдирди. Ушбу қарор йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ва келгусида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш мақсадида қабул қилинди. Бу йилги инфляциянинг ўзгаришига асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши сабаб бўлди.
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари октябрь ойида ўтган ойга нисбатан 1,02 млрд долларга қисқарди. Йўқотишларнинг ярми олтин-валюта захирасига тўғри келса, қолган ярми валютадаги активларнинг қисқариши ҳисобига юз берган.
Марказий банк маълумотларига кўра, саккиз ой давомида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 4,9 млрд долларни ташкил қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга кўпроқ.
Марказий банк берган маълумотларга кўра, август ойи якунлари бўйича йиллик инфляция уч-тўрт ойдан буён деярли ўзгаришсиз қолиб 11,1 фоиз даражасида шаклланмоқда. Шунингдек, банклараро пул бозоридаги депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари апрель ойидаги 14,2 фоиздан июль ойида 8,7 фоизгача пасайди.
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг